25 Ноябр 2020 йил 357

Бухоро шаҳрининг тарихий обидалари жойлашган маҳаллалари ва меъморий обидаларида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликдаги “Ёнғинлар профилактикаси куни” тадбирлари ўтказилди

Маълумки,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни  “Ёнғинлар профилактикаси куни” дея эълон  қилинган.  Айнан шу куни таълим ва бошқа муассасаларда, маҳаллаларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш чоралари ҳақида тарғибот  тадбирлари ўтказилади.  Шундай тадбирлар Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ташаббуси билан, Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ҳамда Маданий мерос департаменти ходимлари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрининг  тарихий ва меъморий обидалари жойлашган маҳаллалар аҳолиси,  бу ерда фаолият юритаётган ҳунарманд ва музейлар ишчи ходимлари ўртасида ўтказилди.

Тарғибот тадбирлари  давомида қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш, ёнғин содир бўлишини олдини олиш, газ ва иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш, ёнғин содир бўлган ҳолатда биринчи кўриладиган чоралар ҳақида маълумотлар берилди.

Text to speech