17 Май 2021 йил 675

Бухоро тумани ИИБда "Мустаҳкам оила - жамият кўрки" мавзусида маънавият ва маърифат соати ўтказилди

Бугун, 17 май куни Бухоро тумани ички ишлар бўлими ходимлари ўртасида ўтказилган навбатдаги маънавият ва маърифат соати дарси "Мустаҳкам оила - жамият кўрки" мавзусида бўлди.

Маънавият ва маърифат соатида  Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро туман бўлими бош мутахассиси Ш.Ниёзованинг "Мустаҳкам оила - жамият кўрки" мавзусидаги маърузаси тингланди.

Бугунги кунда мамлакатимизда аниқ мақсадга йўналтирилган маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш борасида самарали ишлар қилинмоқда.

Айниқса шу йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз.

Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт.

Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият – деган эди давлатимиз раҳбари.

Оила, жамиятнинг асосини ташкил этувчи саройдир, - дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро туман бўлими бош мутахассиси Ш.Ниёзова. Чунончи, у кишилик жамиятида инсоний орият ва номусни англаш, шу туйғуларни шараф ва ғypyp қадар идрок этишни ҳосиласи хисобланади. Шундай бўлгач, оила қанча мустаҳкам бўлса, жамият ҳам, ватан эрки ва истиқлолнинг пойдевори ҳам шунча мустаҳкам бўлади. Оиланинг мустаҳкамлиги эса нафақат ижтимоий-иқтисодий, балки маънавий-ахлоқий омилларга ҳам чамбарчас боғлиқдир. Бинобарин, ўзбек оилалари маънавиятининг тарихий асосларини оила ва жамият, оилада маънавий муҳитнинг соғломлиги, унда фарзанд тарбияси муаммоларини ҳал этишда оилавий анъаналарнинг аҳамияти масаласини истиқлол мафкураси нуқтаи назаридан қараб чиқиш ва баҳолаш ғоят мароқлидир.

Бу каби маънавий маърифий дарсалар вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари Ички ишлар бўлимилари шахсий тарки билан ўтказилди.

Text to speech