18 Май 2021 йил 692

Бухоро тумани ҳокимлиги заҳирасидаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Ҳ. исмли шахс, танишлари Ж. ва Б.нинг ишончига кириб, уларни алдаб, Бухоро тумани “Фошун” маҳалласидаги туман ҳокимлигининг заҳирасида бўлган 8 сотих ер майдонини сотиб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган 8000 (саккиз минг) АҚШ долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Ҳ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар, қонунчиликка мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини олиш фақат “e ijro auksion” савдо майдончасида электрон онлайн аукцион орқали амалга оширилади.

Агарда, Сиз ер участкаларини харид қилмоқчи бўлсангиз, new.e-auksion.uz сайтига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Text to speech