9 Январ 2021 йил 648

Бухоро туманида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳолатларга қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси, шаҳар ва туман ички ишлар органлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда, вилоят ҳудудида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, эгаллаш, тайёрлаш, олиш, сақлаш ҳамда бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни ўтказиш, истеъмол қилишга жалб этиш, ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноий ҳатти-ҳаракатларга қарши кескин курашиш борасида кенг кўламли махсус тезкор ҳамда профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Бухоро туманида ўтказилган ана шундай тадбирда, 2021 йил 07 январь куни соат 16:35 лар чамаси, Бухоро тумани Работқалмоқ маҳалласи Зарафшон боғдорчилик хўжалиги худудида жойлашган 17-сонли жамоатчилик назорати маскани олдидан ўтиб кетаётган фуқаро Р.Т. бошқарувида бўлган оқ рангли, «Кобалт» русумли автомашина туман Ички ишлар бўлими тезкор ходими ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари томонидан тўхтатилиб, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган ҳайдовчининг таниши Ромитан тумани Тошработ маҳалласида яшовчи, 1963 йилда туғилган якка тартибда ишловчи фуқаро Р.З. нинг ёнлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, Р.З.нинг эгнидаги қора рангли спорт шими чап ён чўнтагидан 3 дона «Спички» ёзувли гугурт қутиларга алоҳида қадоқланган, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт Криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 7,36 граммга тенг бўлган озгинадан кўп миқдордаги “Марихуанна” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Гумон қилинувчи Р.З. билан олиб борилган терговга қадар текширув ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари мобайнида, у яшаш хонадонидан яна 10 дона гугурт қутига алоҳида қадоқланган, вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 35.37 грамга тенг бўлган “Марихуанна” гиёҳвандлик моддасини ўз ихтиёри билан топширган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолатлар юзасидан туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Text to speech