7 Июл 2021 йил 1007

Бухоро туманида гуруҳ бўлиб ўғирлик жиноятини содир қилган вояга етмаган қизлар қўлга олинди.

Бухоро тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, 2021 йил 28 июнь куни соат 08:00 дан 1 июль куни соат 19:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаьлум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Бухоро тумани Боғидашт маҳалласи Удурғи кўчасида жойлашган 1989 йилда туғилган Т.Н. га тегишли бўлган ҳовлига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовли ичидан бир дона баҳоси 2.000.000 сўмлик “LG” русумли кондиционер ҳамда бир дона баҳоси 1.500.000 сўмлик “SAMSUNG” русумли кондиционер двигателини ўғирлаб, жабрланувчига жами 3.500.000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Темирйўлчилар кўчасида яшовчи, 2006 йилда туғилган Т.М. ва шу манзилда яшовчи 2004 йилда туғилган Қ.З. исмли вояга етмаган қиз болалар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганликлари аниқланган ва гумон қилинувчилардан ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда ушбу икки нафар вояга етмаган қизнинг ҳудудларда содир этилиб фош этилмасдан қолаётган шу каби бошқа жиноятларга алоқадорликларини аниқлаш юзасидан қўшимча суриштирув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech