28 Июл 2021 йил 467

Бухоро туманида хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда Коррупцияга қарши кураш борасида тарғибот–ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Бухоро туман ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходимлари  томонидан маҳаллаларда ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳоли, шу жумладан хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда турли салбий иллатларга қарши курашиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида қатор тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хотин-қизлар ўртасида жиноятларни барвақт олдини олиш борасида ҳамкор идоралар ва кенг жамоатчилик билан биргаликда олиб борилган аҳоли ўртасида учрашувлар ўтказилиб, ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, аҳоли ўртасида жиноят қурбонига айланиб қолмаслик ва унинг салбий оқибатлари тушунтириб келинмоқда.

Бундан ташқари туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, хотин-қизлар масалалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда миллий ва диний қадриятлар асосида аҳолида оилавий зўравонликка нисбатан муросасизлик дунёқарашини шакллантириш, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрь кунидаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларининг мазмун моҳиятини тушунтириш, аёллар учун муносиб иш ва турмуш шароитларини яратиш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, мамлакат ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлаш, давлат бошқарувида аёллардан раҳбар кадрлар сафини кенгайтириш, уларни жамиятнинг фаол қатламига айлантириш, хотин-қизларнинг ҳам эркаклар билан тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эга бўлишларини таъминлаш борасида ҳам манзилли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини, турли корхона ва ташкилотларда ўтказилган учрашувларда “Коррупцияга қарши курашишнинг асосий вазифалари”, уни келтириб чиқарувчи хавфни баҳолаш ва бошқариш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларни олдини олиш ва чек қўйиш, оқибатларини, шунингдек ушбу иллатга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Text to speech