Бухоро туманида “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс қўлга олинди
Бухоро туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан 2021 йилнинг 13 январь куни соат 19:05 ларда, Бухоро тумани ҳудудида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш борасида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бухоро тумани Боғикалон маҳалласида яшовчи, 1979 йилда туғилган якка тартибда ишловчи, У.Ф., исмли шахс 5.000.000 (беш миллион) сўм нақд пуллар эвазига таниши А.Ў.га 6 (олти) дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутиларга алоҳида қадоқланган ҳолдаги, вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 27.03 граммга тенг бўлган, кўп миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтда аниқланиб қўлга олинди ва тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.