14 Май 2021 йил 592

Бухоро туманида мотопатруллар ўз фаолиятини бошлади

Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам жиддий ва муҳим масала ҳисобланиб келинган. Инсон тинч ва хотиржам яшашни ҳоҳлайди. Тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистоннинг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги мақсадлари аниқ ва равшан баён этилган.

Жорий йилнинг 12 февраль куни давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туманда мотопатруллар ўз ишини бошлади.

Туман Ички ишлар бўлими маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари профилактика инспекторларига жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятларни жиловлаш борасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида вилоятда биринчилардан бўлиб туман ҳокимлиги томонидан 4 та мотоскутерлар олиб берилди.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан мотоскутерларни тантанали равишда топшириш маросимида, ички ишлар органлари моддий техник базасининг яхшиланиши маҳаллаларни жиноятлардан холи ҳудудга айлантириш ва иш самарадорлигини ошишига ижобий таъсир қилиши айтилиб, келгусида барча маҳаллаларда шундай мотопатруллар фаолиятини йўлга қўйиш кераклиги такидлаб ўтилди.

Text to speech