25 Ноябр 2020 йил 393

Бухоро туманидаги компьютер ўйингоҳида содир этилган ўғирлик жинояти фош этилди

2020 йил 20 ноябрь кунидан 21 ноябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Бухоро туман Гулшанобод маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғилган А.М. га тегишли бўлган маҳалланинг Жонбобо қишлоғида жойлашган компьютер ўйингоҳи эшигини ғайриқонуний равишда бузиб очиб кириб, бу ерда бўлган ҳар биринг баҳоси 1.200.000 сўмлик 11 дона “AVITECH” русумли процессор, ҳар биринг баҳоси 400.000 сўм бўлган 12 дона “ЛОС” русумли мониторларини, ҳар биринг баҳоси 60.000 сўмлик 11 дона клавиатуралари, ҳар биринг баҳоси 40.000 сўмлик 11 дона сичқончалар, бир дона баҳоси 150.000 сўмлик “WIFI” модеми, бир бона баҳоси 600.000 сўмлик “МИКРОМАХ” русумли қўл телефони ва бир дона баҳоси 200.000 сўмлик қўл телефонини яширин равишда  ўғирлаб, жабрланувчига жами 20.450.000 сўм моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Темирйўлчи кўчасида яшовчи, 2000 йилда туғилган Б.Ж ва унинг жиноий шериклари 2002 йилда туғилган Т.У. ҳамда 2004 йилда туғилган вояга етмаган Б.Я. ва 2005 йилда туғилган вояга етмаган А.Б. лар содир қилганликлари аниқланиб ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳнинг фош этилмасдан қолаётган бошқа жиноятларга алоқадорлиги юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech