Бухоро вилоят 3-сектор раҳбари Ромитан туманида сайёр қабул ўтказди
Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев вилоят ҳокими ва Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган режа асосида бугун, 7 октябрь куни Ромитан тумани Мусиқа ва санъат мактабида 3-секторга қарашли Ибн Сино, Зарафшон ва Тарнавут маҳаллалари аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, вилоят ва туман 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, бошқа тааллуқли идоралар масъуллари иштирок этдилар.
Қабулда кўтарилган 15 га яқин фуқароларнинг турли ижтимоий иқтисодий масалалар бўйича мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, ҳудудда «соҳабай», «маҳаллабай» ва «фуқаробай» иш самарадорлигини ошириш, аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъулларига топшириқлар берилди.
Иш юритувига олинган, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга ҳар бир йўналиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бошқарма бошлиғи аҳоли билан мулоқотда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар, кўтарилган муаммолар асосида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш, маҳаллаларда янги иш ўринларини яратиш, асосан «Темир», «Ёшлар» ва «Аёллар» дафтарларига кирган, шунингдек ишсиз фуқароларни доимий иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.