3 Декабр 2020 йил 336

Бухоро вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари “Профилактика куни” тадбирларида фаол иштирок этмоқдалар

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2014 йил 01 сентябрдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, профилактика (катта) инспекторлари ва таянч пунктлар фаолияти самарадорлиги ошириш тўғрисида” буйруғи талаблари ижросини таъминлаш ҳамда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Профилактика куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор манзилли ишлар тамалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 3 декабрь - Пайшанба куни, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Бухоро темир йўл вокзали ишчи ходимлари ва масъул раҳбарлари иштирокида шаҳримизга ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, ташриф давомида шаҳримиз меҳмонларига хушмуомалада бўлиш, шунингдек, карантин қоидаларига амал қилинишини таъминлаш борасида профилактик огоҳлантирув суҳбатлар ўтказилди.

Бундан ташқари Бухоронинг тарихий қисмида жойлашган Мир Араб мадрасаси ўқитувчи ва талабалари билан қиш мавсумида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, қўлбола иситиш ускуналаридан фойдаланмаслик борасида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бухоро шаҳрида жойлашган юк автомашиналари “ТИР” паркида чет эллик ҳайдовчилар билан Ўзбекистонга кириб келиш чоғида карантин қоидаларига амал қилиш, мақсадсиз “ТИР” парк ҳудудидан ташқарига чиқмаслик, ёнида бўлган моддий бойликлар, турли хил нарса ва буюмларини жиноий тажовузлардан асраш бўйича зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида мавжуд тизим ҳамда ходимлар билан ҳамкорлик қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан вилоятимиз ҳудудига кириб келаётган маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларга нисбатан ёки улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида манзилли тадбирлар ҳар куни амалга оширилиб, бу борадаги вазифалар алоҳида назоратга олинган.

Text to speech