14 Июн 2021 йил 522

Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев 3-сектор ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, келгусидаги вазифаларни муҳокама қилди

Жорий йилнинг 12-июнь куни Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р. Бобожонов томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун, вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, 3-сектор ишчи гуруҳининг 24 нафар аъзолари билан учрашиб, йиғилишда белгилаб берилган долзарб вазифалар юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни муҳокама қилди.

Амалий руҳда ўтган учрашувда, вилоят 3-сектори ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда жорий йилнинг 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, сусткашликка йўл қўйган масъуллар қаттиқ огоҳлантирилди ва ижобий иш кўрсатгичларига эга бўлган ишчи гуруҳ аъзолари рағбатлантириладиган бўлди.

Бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев, масъулларга вилоят 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари таркибини янгилаш, яъни, бошқа лавозимга тайинлангани ёхуд иш жойи ўзгаргани муносабати билан бўшаб қолган аъзолар сафини тўлдириш, ишчи гуруҳ аъзоларининг ҳар бири томонидан амалга оширилган ҳафталик иш натижаларини мониторинг қилиш, ишчи гуруҳнинг ҳудудларни ўрганиш бўйича маҳаллаларга чиқиш графикларини янгилаш, ҳал этилмасдан қолаётган муаммоларни, давлат дастурлари ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб берилган вазифаларни бекаму кўст бажариш ва муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек,  соҳабай ва вилоят 3-секторларида амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан йўл хариталарини ишлаб чиқиш борасида аниқ ва манзилли кўрсатмалар берди.

Вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ҳамда Вобкент туманлари, шунингдек, барча шаҳар ва туманларнинг 3-секторлари ишчи гуруҳларига аъзо туман даражасидаги масъулларнинг иш натижаларини назорат қилиш, секторларнинг бошқарув офиси ҳамда маҳаллаларга бириктирилган иқтисодий блок масъулларининг иш самарадорлигини ошириш, бунда кунлик мониторинг юритиш борасида ҳам топшириқлар берилди.

Text to speech