Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев ҳудудларда олиб борилаётган ғалла ўрим-йиғим ишларини ўрганди
Бугунги кунда вилоятимизда «Ғалла-2022» ўрим-йиғим мавсуми қизғин паллага кириб бормоқда.
Миришкор деҳқонларимиз томонидан не-не машаққатлар билан экиб етиштирилган, халқимизнинг ризқи-рўзи бўлган донни нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш, ўриб олинган махсулотларни хавфсиз ташиш, бунда турли талон торожликларга йўл қўймаслик борасида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда қатор манзилли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ғалла ўрим комбайнлари, дон ташиш учун мўлжалланган юк машиналари ва бошқа техникаларнинг талаб даражасида ишлаши ҳам муҳим жиҳат ҳисобланади.
Бу борадаги ишларни яқиндан ўрганиш мақсадида бугун, жорий йилнинг 6 июнь куни Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев масъуллар билан биргаликда Олот ва Жондор туманларига бориб, фермер хўжаликларининг ер майдонлари ва дон қабул қилиш масканларида ғалла ўрим-йиғим ишларининг тўғри ташкил қилганлиги, тадбирга жалб этилган куч-воситаларга яратилган шароитлар, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш борасида берилган топшириқ ва кўрсатмаларга қай даражада амал қилинаётганлигини ўрганди.
Ўрганишлар давомида ғаллани талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларни ҳам кўздан кечириб, масъуллар билан ўрим мавсуми билан боғлиқ муаммоли масалаларни муҳокама қилди.
Шунингдек, ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш ва давлатга дон топшириш режасини бажариш борасидаги ўрим-йиғим тадбирларини ташкиллаштириш, ғалла ҳосилини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларни кучайтириш юзасидан ўзининг бир қатор кўрсатма ва топшириқларини берди.