22 Июн 2021 йил 429

Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиевнинг навбатдаги сайёр қабули Бухоро туманининг Янгиобод маҳалласида ўтказилди

Бухоро вилоят ҳокими ва вилоят Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган график асосида вилоят 3-сектор раҳбари, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев жорий йилнинг 22 июнь куни Бухоро тумани “Янгиобод” МФЙ да маҳалла аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда 22 нафар фуқароларнинг 30 га яқин турли масалалар юзасидан мурожаатлари Бухоро вилояти 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралар масъуллари, маҳалланинг бошқарув офиси ходимлари ҳамда ушбу маҳаллага бириктирилган иқтисодий сектор масъуллари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.

 Бундан ташқари вилоят 3-сектор ишчи гуруҳи томонидан “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш тизими асосида ушбу маҳалланинг ҳар бир хонадонига кириб борилиб, энг аввало “Ёшлар”, “Аёллар” ва “Темир” дафтарларга кирган фуқаролар, уларни қийнаб келаётган муаммолар бирма бир ўрганилди. Касал ва ногирон инсонларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилди.

Ушбу маҳаллани ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, ҳудудларда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизим асосида манзилли ишларни жадаллаштириш борасида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъулларига кўрсатмалар берилиб, аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Қабул давомида келиб тушган ҳар бир мурожаат иш юритувига қабул қилиниб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech