27 Октябр 2020 йил 793

Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари Шухрат Алиев Ромитан туманида сайёр қабул ўтказди

Бухоро вилоят хокими ва вилоят Халқ қабулхонаси мудири томонидан тасдиқланган режа асосида Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев 2020 йил 27 октябрь куни Ромитан тумани “Ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Мусиқа мактаби биносида сайёр қабул ўтказди

Сайёр қабул давомида жами 19 нафар фуқароларнинг турли масалалар юзасидан қилган мурожаатлари Бухоро вилояти 3-сектор аъзолари, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралари, туман сектор раҳбарлари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.

Қабулда 5 та тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит олиш, 4 та Ромитан тумани ҳудудидан ўтувчи ички йўлларни таъмирлаб, шағал ёки асфальт ётқизиш, 3 та ногирон ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва озиқ овқат махсулотлари ажратиш, 1 та “Ибн Сино” МФЙ кўчаларига тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, 1 та маҳалла қишлоқларини табиий газга улаш, 1 та кўп қаватли уйнинг том қисмини таъмирлаш ва 1 та Ички ишлар органларининг тергов органлари фаолияти билан боғлиқ мурожаатлар тушди.

3 нафар фуқаролар томонидан Ромитан тумани 3-сектор томонидан амалга оширилган ижобий ишлар, ўз вақтида ҳал этилган муаммолар учун миннатдорчилик билдирилди.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 8 таси (44,5%) жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 1 таси (5,5%) бўйича қонунда белгиланган тартибда тушунтириш берилди.

9 та (50%) мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, белгиланган муддатда ижро этиш учун қабул қилинди.

Сайёр қабул жараёнида оилаларнинг моддий аҳволи, иш билан таъминланганлиги ва бошқа ҳолатлари ўрганилиб, фуқароларга қўшимча даромад қилиш усуллари тушунтирилди.

Шу билан бирга, қабул давомида Ромитан тумани “Ибн Сино” МФЙ Янгиҳаёт кўчаси 178-уйда яшовчи, 2001 йилда туғилган, Тилавова Нигина Тоир қизининг яшаш уйининг 4 сотих ер майдонида иссиқхона қуриш учун 30.000.000 сўмлик, Ромитан тумани А.Навоий МФЙ Дўстлик кўчаси 11-уйда яшовчи 1993 йилда туғилган Ҳамдамов Бобир Ахтам ўғлига Ромитан эркин иқтисодий зонасида замонавий иссиқхона қуриш учун 450.000 АҚШ доллари, Ромитан тумани Боғча МФЙ Боғча қишлоғида яшовчи, 1953 йилда туғилган Мухсинова Сайёра Сафаровнанинг невараси Мадиёров Азизбекка чорвачилик йўналишида 30.000.000 сўмлик кредит маблағлари олишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари “Ҳар бир оила тадбиркор” Дастури доирасида кредит ажратиш учун вилоят Марказий банки ҳамда Ромитан туман Халқ банки мутасаддиларига зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ҳужжатлари расмийлаштириш жараёни бошланди ва бошқарма бошлиғининг алоҳида назорати ҳамда туман ҳокимининг ижросига олинди.

Шу куни Ромитан тумани Ибн сино МФЙ Мустақиллик кўчаси 8-уйда яшовчи 1947 йилда туғилган Бомурадов Остон Самандаровичнинг Ромитан тумани Мустақиллик кўчасини ёритилишини таъминлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати асосида туман хокимияти ободонлаштириш бўлими ва туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарларига 7 кун ичида 5 та кўчаларни ёритувчи чироқлар билан жиҳозлаш тўғрисида топшириқ берилиб, туман ҳокими томонидан шахсан назоратга олинди.

Шунингдек, Ромитан тумани “Ўба” МФЙ Хўжаобод қишлоғида яшовчи 1968 йилда туғилган,  2-гуруҳ ногирони Ҳожиева Нодира Адизовнанинг моддий жиҳатдан қийналиб қолгани учун дори-дармон воситалари олишда амалий ёрдам сўраган қилган мурожаати ҳамда Ромитан тумани Атторон МФЙ Атторон қишлоғида яшовчи 1981 йилда туғилган Адизова Гулшан Камоловнанинг кам таъминланган оила сифатида “Темир дафтар”га киритилганлиги ва касаллиги туфайли дори дармон ажратишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари бўйича уларнинг ҳар бирига 300.000 сўмлик сетификат ҳамда 11 турдаги озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди. 

Туманнинг А.Навоий кўчаси 26-уйида яшовчи 1978 йилда туғилган Жабборова Лола Акрамовнанинг Навоий кўчасидан ўтган йўлга шағал ётқизишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати жойига чиқиб ўрганилиб, мазкур йўлнинг 150 метр қисмига, Ромитан тумани Янгиҳаёт кўчаси 31-уй 10-хонада яшовчи 1977 йилда туғилган Нарзуллаева Навбаҳор Шариповнанинг мурожаати бўйича Янгиҳаёт кўчасидан ўтган йўлнинг 200 метр қисмига, Ромитан тумани Ўзбекистон кўчаси 180-уйда яшовчи 1959 йилда туғилган Ҳожиева Шабон Тўхтаевнанинг Ўзбекистон кўчасидан ўтган йўлни таъмирлашда ёрдам сўраб қилган мурожаати бўйича, ушбу йўлнинг 250 метр қисмига шағал ётқизилиб текисланди.

Қўшимча ўрганиш учун қабул қилиб олинган 9 та мурожаатлар юзасидан мурожаат муаллифларига ўрганиш натижалари ҳақида хабар берилиши тушунтирилиб, ҳар бир мурожаатни қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун мутасаддиларга зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинди.

Text to speech