29 Июл 2021 йил 498

Бухоро вилояти 3-секторига қарашли Ғиждувон туманининг маҳаллаларида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 23 июль куни “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берган вазифалар ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятнинг 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари, шунингдек, қолган барча шаҳар ва туманларнинг 3-секторларига қарашли ҳудудларда кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, бугунги кунда вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон туманининг энг оғир ҳудудларидан бири ҳисобланган “Тавариён” маҳалласида мутасадди идоралар ва кенг жамоатчилик иштирокида қатор қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев бугун худди шу маҳаллага ташриф буюриб, маҳалла ва унда жойлашган ижтимоий объектлар, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишди. Маҳалла фаоллари билан суҳбатлашиб, аҳолини ҳам ушбу жараёнда фаол бўлишга чақирди.

Шундан сўнг масъуллар туман марказидаги Гулистон маҳалласига йўл олдилар ва маҳалланинг  “Фахриддин Эшпўлотов” кўчасида жойлашган 10 та кўп қаватли уйлар ва уларнинг атрофида олиб борилаётган манзилли тадбирларни ҳам кўздан кечирдилар.

Бу ерда аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, масъуллар томонидан кўп қаватли уйлар ва уларнинг атроф ҳудудидаги тўпланиб қолган чиқиндилар ва ноқонуний қурилишлар олиб ташланиб, биноларнинг ташқи фасадини бўяш, атроф ҳудудга манзарали кўчат ва дарахтлар экиб кўкаламзорлаштириш, йўлаклар ва уларнинг атрофларида бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек болалар майдончалари ва бошқа умумфойдаланишдаги бинолар таъмирланиб, кўча ёритиш чироқлари ҳамда видеокузатув мосламаларини ўрнатиш режалаштирилган.

Аҳоли мурожаатлари асосида маҳаллаларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари, мавжуд ижтимоий масалалар ва муаммолар тизимли равишда бартараф қилиб борилмоқда.

Бошқарма бошлиғи Шухрат Алиев, мазкур маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ қатор масалаларни жойида ечиб, мутасаддилар олдига қўшимча вазифалар қўйди.

Бу каби ижобий ишларни туманнинг қолган барча маҳаллаларида режали давом эттириш, аҳолининг ижтимоий муаммоларини маҳалланинг ўзида ҳал этиш, фуқаролар мурожаатлари билан манзилли ишлаш борасида мутасаддиларга аниқ ва манзилли кўрсатмалар бериб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech