Бухоро вилояти 3-секторига қарашли Вобкент туманида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев ҳамда туман сектор раҳбарларининг саъй ҳаракатлари билан Вобкент туманида жойлашган маҳалла ва гузарларда яшовчи аҳолига янада қулай шароитлар яратиш, уларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда ободонлаштириш ишлари борасида бир қатор кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, маҳалла ва марказий кўчалар йўллари кенгайтирилиб, қайта таъмирланмоқда. Шунингдек, ариқ, зовур ва бошқа сув ҳавзалари қазилиб, уларнинг ён-атрофига манзарали ва мевали дарахтлар ўтказилмоқда.
Хусусан, 4К-160 «Ғиждувон-Мўминобод-Ҳовуздувон-Неоган-Ромитан» автомобиль йўлининг 47-50 км ҳамда 4К-212 «Ромитан-Харгўш-Хайрабод» автомобиль йўлининг 18.5-21км масофаларида асфальтбетон ётқизилди.
Шунингдек, ички хўжалик автомобиль йўлларининг 10 км қисмига қум-шағал аралашмаси ётқизилиб, мавжуд эски пиёдалар йўлаклари янгиланиб, 4Р-66 «Куйимозор-Азизобод-Вобкент-Янгибозор» автомобиль йўлида қўшимча йўлаклар қурилмоқда.
Амалга оширилаётган бу каби эзгу ва хайрли ишлар вилоятнинг 3-секторига қарашли Шофиркон ҳамда Ғиждувон туманларида ва шаҳар-туманларнинг 3-секторларига қарашли ҳудудлари бўйлаб кенг давом эттирилмоқда.