Бухоро вилояти бўйлаб ўтказилаётган суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабулларнинг 2 куни якунланди
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида тасдиқланган график асосида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларида аҳолини қийнаб келаётган суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлар юзасидан оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Ишчи гуруҳи таркибида бўлган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзараҳимов, бугун вилоят Ички ишлар бошқармаси мутасаддилари, ҳудудий ички ишлар органлари масъуллари билан биргаликда Жондор туманидаги Мусиқа ва санъат мактаби ҳамда Қоракўл тумани ҳокимлиги биноларида навбатдаги оммавий сайёр қабулларни ўтказди.
Сайёр қабулда Жондор, Қоракўл ва Олот туманлари фуқаролари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар ва муаммолар бирма-бир кўриб чиқилди ва асосий эътибор мурожаатларни жойида ижобий ҳал этишга қаратилди.
Қабул жараёнида биринчи маротаба фуқаролик паспорти олаётган ёшларга “ID карта”лар тантанали равишда топширилди.