Бухоро вилояти бўйлаб ўтказилаётган суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабулларнинг иккинчи куни ҳам ўз ниҳоясига етди
Аввал хабар берганимиздек, Давлат раҳбарининг тегишли топшириқлари ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи таркибида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш Департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Тўлқинбой Жуманов ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ муаммоли саволлар ҳамда мурожаатлар юзасидан сайёр қабул ўтказмоқда.
Бугунги сайёр қабуллар, икки босқичда яъни, куннинг биринчи ярмида Қоракўл тумани ҳокимлиги биносида Қоракўл, Олот ва Жондор туманлари аҳолисидан, куннинг иккинчи ярмида Вобкент туманидаги “Порлоқ келажак” оромгоҳида Ғиждувон, Шофиркон ҳамда Вобкент туманларидан ташриф буюрган фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар юзасидан бўлиб ўтди.
Оммавий сайёр қабулда асосий эътибор мурожаатларни ижобий ҳал этишга қаратилди.
Сайёр қабулнинг охирги куни эртага, 28 март куни Ромитан тумани “Оромитан” оромгоҳида ушбу туман, Пешкў ва Бухоро туманлари аҳолиси билан ўтказилади.