15 Декабр 2020 йил 649

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ички ишлар органлари шахсий таркибининг жанговар шайлигини кўздан кечирди

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, вилоятимизнинг энг чекка туманлари, қўшни Туркманистон Республикаси билан чегара ҳудудда жойлашган Олот, Қоракўл ҳамда Жондор туманларида бўлиб, янги 2021 йил яқинлашиб келаётганлиги муносабати билан мазкур туманлардаги ижтимоий сиёсий вазият, шахсий таркиб ва тергов–тезкор гуруҳининг жанговар шайлиги, ходимларни кучайтирилган хизматга ўтказиш олдидан уларга яратиб берилган шарт-шароитлар, кунлик топшириқ ва сўров назорати, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида берилган топшириқларнинг ижроси билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган бир қатор камчиликлар юзасидан ушбу туманлар Ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ва бошқа мутасаддиларга тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар бериб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech