30 Июл 2021 йил 506

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев иштирокида брифинг ўтказилди.

Жорий йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июнь кунидаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда вилоят ҳокими томонидан 2021 йил 29 июнь куни тасдиқланган медиа режага асосан, Ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш, жорий йилнинг 6 ойи давомида Бухоро вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида олиб борилган профилактик тадбирларнинг самарадорлиги ва соҳага доир муаммоли саволларга ойдинлик киритиш, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, вилоятимиз ҳудудида содир этилаётган фирибгарлик ва ўғирлик жиноятларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларга бағишланган брифинг ўтказилди.

Анжуманда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Ҳасанович Алиев ҳамда тааллуқли соҳавий хизмат раҳбарлари томонидан вилоятда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерларга мавзу юзасидан батафсил маълумотлар берилиб, онлайн тарзда ижтимоий тармоқларда ёритиб борилди.

Брифинг мавзуси юзасидан ОАВ вакилларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича ва аниқ жавоблар берилиб, уларнинг таклиф ҳамда мулоҳазалари юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат шароитлари яхшилаш, тезкорликни таъминлаш, ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган келгусидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech