Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан ўтказилган навбатдаги йиғилиш 3-секторлар фаолиятига бағишланди.
Жорий йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида қабул қилинган қарор, фармон ҳамда фармойишларнинг жойлардаги ижроси, секторлар фаолиятига оид норматив ҳужжатлар доирасида ички ишлар органларининг ҳудудий раҳбарларига қарашли 3-секторларда амалга оширилаётган манзилли ишлар ҳамда йўл қўйиб келинган тизимли камчиликларни муҳокама қилиб, аниқ ва манзилли кўрсатма ва топшириқлар берди.
Мазкур видеоселекторда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, бугун, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бошлиқ полковник Шухрат Алиев томонидан муҳокама йиғилиши ўтказилиб, бунда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, мустақил бошқарма, бўлим ва соҳавий хизматлар раҳбарлари, шаҳар-туман 3-сектор раҳбарлари бўлган ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг ҳуқуқбузарликлар масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича катта инспекторлари иштирок этди.
Муҳокама йиғилишида қуйидаги асосий тўрт масала:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрель кунидаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли Қарори ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан ишлаш борасида яратиб берилган шарт-шароит ва имкониятлар, шунингдек, вилоятнинг шаҳар ва туманлари 3-секторларида бу борада амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилаётган тизимли камчиликлар.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунидаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли Қарори талаблари, ушбу қарор асосида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июнь кунидаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони талабларини тушунтириш, ушбу қарор асосида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар;
- 3-секторлар фаолиятининг 5 ойлик натижалари бирма-бир муҳокама қилинди.
Ўқув-семинар тарзида ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида қабул қилинган қарор, фармон ҳамда фармойишлар, шунингдек, секторлар фаолиятига оид норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти йиғилиш иштирокчиларига яна бир бор батафсил тушунтирилиб, ушбу ҳужжатлар юзасидан масъулларнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.
Йиғилиш муҳокамасига қўйилган 3-секторлар фаолиятининг 5 ойлик натижалари юзасидан ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқларининг ҳисоботлари тингланиб, рейтинг натижалари бўйича қониқарсиз баҳоланган Бухоро, Ғиждувон, Олот ва Когон туманлари 3-сектор раҳбарлари ва сектор котиблари қаттиқ танқид қилиниб, камчиликларга йўл қўйган мутасадди раҳбарлар ва масъул ходимларга нисбатан кескин интизомий таъсир чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Йиғилиш якунида, кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, мустақил бошқарма, бўлим ҳамда бўлинма бошлиқлари, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг тегишли ўринбосарлари, 3-секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлинмаси ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари 3-секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш гуруҳи катта инспекторларига аниқ ва манзилли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Вилоятнинг 3-секторларида иш самарадорлигини ошириш, натижадорликка эришиш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган манзилли тадбирлар юзасидан алоҳида йўл хариталарини ишлаб чиқиш, Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармон ва фармойишлари, давлат дастурларининг ижроси юзасидан кунлик мониторинг ҳамда назорат тизимини кучайтириш борасида масъул раҳбарларга алоҳида вазифалар юклатилди.