21 Май 2021 йил 514

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Бугун, 21 май куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтган, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, мустақил бошқарма, бўлим ва соҳавий хизматлар раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ (ИИОФМБ) бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, ички ишлар бўлим (ГОМ) ҳамда бўлинма (ПОМ) бошлиқлари, профилатика катта инспекторлари ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармасидан ҳудудларга бириктирилган масъул ходимлар иштирок этган видеоселектор йиғилишини бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев олиб борди.

Йиғилишда, қуйидаги асосий тўрт масала:

- маҳалла жиноятчилиги, қизил тоифага киритилган маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва ушбу маҳаллаларга бириктирилган масъул раҳбарларнинг бу борадаги иш натижалари;

- кунлик содир этилаётган жиноятларни жиноят содир этган шахс яшаш ва иш жойида муҳокама қилишнинг аҳволи ва бунда  сектор раҳбарларининг иштироки аҳволи;

- Бухоро вилояти 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент туманлари ҳамда барча шаҳар ва туманларнинг 3-секторларига қарашли ҳудудларда шакллантирилган “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларига киритилган ушбу тоифа фуқаролар билан ишлаш борасидаги кўрсатгичлар, сектор раҳбарларининг рейтинг натижалари;

- Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик байрамини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Танқидий тарзда ўтган йиғилишда кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, камчиликларга йўл қўйган мутасаддли раҳбарлар ва ходимларга қаттиқ огоҳлантиришлар берилди.

Йиғилиш якунида ҳар бир масала юзасидан вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, мустақил бошқарма, бўлим ҳамда бўлинма бошлиқларир, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига, вилоят Ички ишлар бошқармасидан ҳудудларга бириктирилган масъулларга алоҳида топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech