Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев Вобкент тумани “Тераклик” маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.
Вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев жорий йилнинг 10 август куни Вобкент тумани “Тераклик” маҳалласининг аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.
100 га яқин маҳалла фуқаролари ва фаоллари иштирок этган сайёр қабулда, 10 дан ортиқ турли масалалардаги мурожаатлар Бухоро вилояти 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, туман ҳокими, туман сектор раҳбарлари, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралар масъуллари, маҳалланинг бошқарув офиси ходимлари ҳамда ушбу маҳаллага бириктирилган иқтисодий сектор масъуллари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, маҳаллада “соҳабай”, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш самарадорлигини ошириш, аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъулларига топшириқлар берилди ва мурожаатлар ечими бўйича аниқ муддатлар белгиланди.
Иш юритувига олинган, қўшимча текшириш ва муддат талаб қиладиган мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга ҳар бир йўналиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бу каби сайёр қабуллар вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигидаги Ғиждувон, Шофиркон ҳамда Вобкент туманлари, шунингдек, вилоятнинг қолган барча шаҳар ва туманлари 3-секторларига қарашли ҳудудларда “маҳаллабай” тизим асосида масъул раҳбарлар томонидан ҳар куни ўтказилиб келинмоқда.