10 Март 2021 йил 582

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Жорий йилнинг 10 март куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, тасдиқланган график асосида Ички ишлар бошқармасида карантин қоидаларига тўла риоя қилган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Қабулда жами 23 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг 7 таси кадрлар билан ишлаш, 5 таси дастлабки тергов, 4 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, 3 таси жиноят қидирув, 2 таси йўл ҳаракати хавфсизлиги, 1 тадан паспорт ҳамда моддий техника таъминоти хизматларига тааллуқли бўлди.

Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.

Мурожаатларнинг барчаси қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қилганлиги боис, юритувга олиниб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берган ҳолда ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech