31 Декабр 2020 йил 594

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг “Янги 2021 йил” байрами муносабати билан ички ишлар органлари ходимларига байрам табриги

Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари, соҳа фахрийлари ҳамда  хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини кириб келаётган “Янги 2021 йил” байрами билан самимий табриклайман.

Ҳаммамизга яхши маълумки, сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳаларда бўлгани сингари, ички ишлар тизимида ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

Зеро, ички ишлар органлари шундай ишлаши керакки, токи халқ давлатдан рози бўлсин – деб, таъкидлаган эзгу ғоялари бежиз эмас. Айнан шу талаб, соҳамизда амалга оширилган ва давом этиб келаётган ислоҳотларнинг асоси ва мақсади бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугун юртимизда юз бераётган янгиланишлар, улкан бунёдкорлик ишлари одамларнинг кундалик ҳаётида ўз аксини топиб, энг асосийси, юртдошларимизнинг ҳаётга бўлган дунёқараши ўзгаришига, эртанги кунга бўлган ишончи ортишига хизмат қилмоқда.

Ҳурматли ҳамкасблар!

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, узоқ-умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга қут-барака тилайман.

Юртимизда фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш, қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда муваффақиятлар ёр бўлсин. Гўзал ва бетакрор юртимиз тинч-осойишта, олижаноб, бағрикенг халқимиз ҳамиша омон бўлсин!

Янги – 2021 йил барчамизга қутлуғ келсин!

Text to speech