19 Май 2021 йил
415
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Жорий йилнинг 19 май куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида тасдиқланган график асосида карантин қоидаларига тўла риоя қилинган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Бошқарма бошлиғи ШухратАлиев томонидан ўтказилган қабулда жами 15 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.
Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, қонун ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.
Қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қилган мурожаатлар иш юритувига олиниб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берган ҳолда ижроси алоҳида назоратга олинди.