1 Сентябр 2020 йил 384

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан йўллаган "Байрам табриги"

Ҳурматли ҳамкасблар!

Бугун юртимиздаги энг улуғ, энг азиз айём – мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами билан Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг барча шахсий таркибини ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини ва фахрийларимизни чин дилдан самимий муборакбод этаман.

“Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилаётган бу йилги байрам тантаналари халқимизнинг неча йиллик орзу-умидларини ўзида мужассам қилган десак, муболаға бўлмайди.

Бугун, барча соҳаларда бўлгани каби ички ишлар тизимида ҳам амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тизим ривожланиши учун ўз натижасини бермоқда.

Бу борада вилоят ички ишлар тизимида ҳам хизмат қилаётган ватанпарвар, фидойи, жасоратли ва мард ходимларимизнинг алоҳида ўрни борлиги барчамизни қувонтиради. Айниқса, бугунги коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб вазиятда ҳар қандай қийинчилик ва машаққатларга қарамай хизмат бурчини шараф билан адо этаётган ички ишлар тизимининг барча соҳаларида самарали фаолият кўрсатиб келаётган ходимларимизнинг меҳнатлари таҳсинга лойиқ. Уларнинг мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, эркин ва обод ҳаётимизни асраб-авайлаш йўлида олиб бораётган фидокорона хизматлари давлатимиз томонидан ҳам муносиб баҳоланмоқда.

Яна бир бор барчангизни энг азиз ва энг улуғ байрамимиз – мустақиллик айёми билан табриклаб, сизларга бахт-саодат, узоқ умр, оилавий тотувлик, дастурхонингизга қут-барака тилайман.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!

 

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech