Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шофиркон тумани тадбиркорлари билан сайёр қабул ўтказди
Жорий йилнинг 18 февраль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, 2021 йилнинг 1-чораги учун тасдиқланган тадбиркорларни сайёр қабул қилиш графиги асосида, вилоятнинг Шофиркон туманида бўлиб, тумандаги “Бош вазир қабулхонаси”да туман ҳокими, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралари масъуллари иштирокида тадбиркорлар билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар, ечимини излаётган масалалар юзасидан мурожаатларни қабул қилди.
Сайёр қабулда 4 нафар тадбиркорлардан келиб тушган турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг 3 таси тадбиркор фаолиятини кенгайтириш учун кредит олиш ва 1 таси ўзи яшаб турган маҳалладаги бўш турган бинони ижарага олишда амалий ёрдам бериш масалалаларида бўлди.
Ҳар бир мурожаат бўйича тегишли мутасаддиларнинг тушунтириш ва фикрлари ўрганилди ҳамда аниқланган муаммолар туман, вилоят ва республика даражасида ҳал этилишига қараб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.