4 Март 2021 йил 703

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш жиноятини жиноят содир этган шахс рўйхатда турувчи Вобкент туманининг “Кўлхатиб” ҳамда жиноят содир этилган Бухоро шаҳрининг “А.Ғиждувоний” маҳаллаларида кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилди

2021 йилнинг 2 март куни Бухоро шаҳар А.Ғиждувоний маҳалласи Газли шох кўчаси йўли ёқасида жойлашган “Марута” кафесининг ён томонида ўзаро келишмовчилик оқибатида содир этилган қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш жинояти жорий йилнинг 4 март куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев томонидан, Вобкент тумани ҳамда Бухоро шаҳар сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар иштирокида жиноят содир этган шахс рўйхатда турувчи Вобкент туманининг “Кўлхатиб” ҳамда жиноят содир этилган Бухоро шаҳрининг “Ширбудин” маҳаллаларида кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Дастлаб бошқарма бошлиғи, Вобкент тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари, вилоят ва туман мутасадди идоралари масъуллари, маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари, фаоллар ва кенг жамоатчилик иштирокида жиноят содир этган шахс рўйхатда турган Вобкент тумани “Кўлхатиб” маҳалласига бориб, мазкур жиноятни муҳокама қилган бўлса, ундан сўнг, жиноят содир этилган “А.Ғиждувоний” маҳалласига ташриф буюриб, бу ерда ҳам маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчлик иштирокида жиноят муҳокамаси ўтказилди.

Танқидий руҳда ўтказилган муҳокамалар жараёнида ушбу иккала маҳаллалар раислари, профилактика инспекторлари ва бошқа мутасаддиларнинг ҳудудларда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни барвақт олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлари ва уларнинг натижалари юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида Вобкент тумани ва Бухоро шаҳар “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича идоралараро комиссия”, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимлари ҳамда маҳаллалар мутасаддилари томонидан йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар ҳамда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари бирма бир таҳлил қилинди.

Ўрганишлар натижасига кўра, мазкур жиноятнинг содир этилишига “идоралараро комиссия”лар ва ушбу маҳаллалар мутасаддилари томонидан “маҳаллабай” иш тизимининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турган шахслар билан етарли профилактик ишлар олиб борилмаганлиги танқид остига олиниб, масъуллар қаттиқ огоҳлантирилди.

Муҳокама якунида бошқарма бошлиғи томонидан мутасаддиларга маҳаллаларда, корхона ва ташкилотлар, муассасалар, маиший ва хизмат кўрсатиш шахобчаларида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида чора-тадбирларни белгилаш, “маҳаллабай” тизим асосида “хонадонбай” ва “фуқаробай” ишлаш лозимлиги, туман бўйича шаклланган “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига кирган муаммоли фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш, носоғлом муҳит шаклланган оилаларга “кексалар маслаҳат гуруҳлар”ини бириктириш, ҳар бир ҳудунинг ўзига хослигидан келиб чиқиб ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олишга қаратилган йўл хариталари ишлаб чиқиш, ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турган шахслар билан индивидуал тартибда ишлаш бўйича аниқ ва манзилли топшириқлар берилди.

Text to speech