Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев Ички ишлар вазирлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб ички ишлар органлари профилактика инспекторлари билан юзма-юз учрашмоқда
Жорий йилнинг 26 март куни Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожонов ҳамда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Дониёр Бахтиёрович Қодиров раислигида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқ ва кўрсатмалар ижросини таъминлаш юзасидан, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Ҳасанович Алиев, бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Болтаев ва Ўз хавфсизлик бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бўлими бошлиғи подполковник Жўрабек Тўраевлар билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 март кунидаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 6196-сонли Фармони мазмун моҳиятини яна бир бор тушунтириш, маҳаллаларда “Хавфсиз хонадон” ва “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида ишлаш тизими бўйича тушунчалар бериш, ҳуқуқ-тартибот масканлари профилактика инспекторларининг хизмат ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш, ходимларнинг хизмат самарадорлиги, касбий билим ва кўникмаларини ошириш, улар онгида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурч” деган ғояни сингдириш мақсадида Бухоро тумани Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими, ҳуқуқ тиртибот масканлари профилактика инспекторлари билан юзма-юз учрашди.
Ўтказилган учрашувда, бошқарма бошлиғи ҳар бир профилактика инспектори билан Ички ишлар вазирлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган эътирозлар, берилган топшириқ ва кўрсатмалар, шунингдек Фармон мазмунидан келиб чиқиб, ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш борасидаги режалари, “Хавфсиз хонадон” ва “Хавфсиз ҳовли” тамойилини жорий этишнинг механизмлари бўйича суҳбат ўтказди.
Бугунги кунда иш кўрсатгичлари паст, интизом бузишга мойил, қўйилган талабларини тушуниб етмаётган, ижобий томонга ўзгармаётган бир қатор профилактика инспекторлари қаттиқ огоҳлантирилиб, айримларига нисбатан кескин интизомий таъсир чоралар қўлланилди.
Бу каби учрашувлар вилоятнинг барча шаҳар ва туман Ички ишлар бўлимларида ўтказилиши белгиланган бўлиб, босқичма босқич амалга ошириб борилади.