Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев томонидан маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга қарши курашишнинг “Хавфсиз хонадон“, ”Хавфсиз ҳовли” тизимини жорий қилиш бўйича Шофиркон ва Вобкент туманлари ИИБ профилактика инспекторлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Хабар берганимиздек, ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга қарши курашнинг “Хавфсиз хонадон“, ”Хавфсиз ҳовли” тизимини жорий қилиш мақсадида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев вилоят ички ишлар органларининг энг қуйи тизими ҳисобланган профилатика тизими ходимлари билан сайёр учрашувлар ўтказмоқда.
Бугун ҳам бошқарма бошлиғи Шофиркон ва Вобкент туманлари Ички ишлар бўлимиларига бориб, жорий йилнинг 26 март куни Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Дониёр Қодиров раислигида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан ушбу туманлар ички ишлар органлари маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари профилактика инспекторлари билан учрашиб, ҳар бир ходим билан юзма-юз суҳбатлашди.
Ўтказилаётган бу каби юзма-юз мулоқотдан кўзланган асосий мақсад, Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 март кунидаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 6196-сонли Фармонининг мазмун моҳиятини “Маҳалла ислоҳотчи” тамойилининг ижросини таъминлашга масъул бўлган профилактика инспекторларига батафсил тушунтириш, маҳаллаларда “Обод ва хавфсиз маҳалла”, “Маҳаллабай”, “Хонадонбай”, “Фуқаробай” тизим асосида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишнинг “Хавфсиз хонадон” ва “Хавфсиз ҳовли” тамойилини жорий қилиш, ходимларнинг хизмат ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш, Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан ҳуқуқ-тартибот масканлари профилактика инспекторларига берилаётган кенг имкониятлар, юксак эътибор, ишонч ва ғамхўрликларни тўлиқ англаб етган, юксак маънавиятли, Ватанпарвар, касбига содиқ, интелектуал салоҳиятли, ташаббускор, касбий билим ва кўникмалари юқори бўлган, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилишни олий бурч” дея билган профессионал кадрлар этиб тарбиялашга қаратилмоқда.
Бошқарма бошлиғи Шухрат Алиев ҳар бир профилактика инспектори билан самимий мулоқотда бўлиб, бугунги кунда тизим ходимлари зиммасидаги вазифалар, уларни амалга оширишнинг механизмларини бирма бир тушунтириб, билдирилган ишонч ва эътибордан хулоса қилган ҳолда хизмат фаолиятини янги босқичга кўтариш лозимлиги, бунда берилган топшириқ ва кўрсатмалар юзасидан ижрочилик, хизмат интизоми ва қонун талабларига оғишмай амал қилиш, фуқароларнинг дарду ташвиши билан яшаб, ўз хизмат ҳудудида обрў ва эътиборга сазовор бўлиш орқали фуқароларимизнинг ички ишлар органлари ва давлатдан рози бўлишларига эришиш мумкинлигини таъкидлаб, профилактика инспекторларининг фикр ва таклифлари, ташаббусларини тинглади.
Шофиркон туманида ўтказилган учрашувда туман ҳокими Шукурулла Ҳакимов ҳам иштирок этиб, туман ички ишлар бўлими маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг моддий техника таъминотини мустаҳкамлаш мақсадида 10 дона замонавий компьютер жамланмаларини тақдим этди.
Бу каби очиқ мулоқатлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари ички ишлар органларида давом этмоқда.