Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон туманида “Маҳаллабай” тизим асосида амалга оширилаётган ишлар натижаларини муҳокама қилди
Шофиркон туманининг Дўрмон маҳалласига кўчиб, ётиб ишлаш тизимига ўтган Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, шу ердан туриб вилоят 3-секторига қарашли Шофиркон, Вобкент ва Ғиждувон туманларида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий, қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг боришини назорат қилиб, ушбу туманларнинг ҳар бирига ташриф буюрган ҳолда маҳаллаларни ўрганиб, “Маҳаллабай” тизим асосида бириктирилган вилоят ишчи гуруҳи, туман сектор раҳбарлари, иқтисодий сектор ходимлари ҳамда маҳалла масъуллари томонидан амалга оширилаётган ишлар натижаларини кўздан кечириб, мониторинг қилиб келмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 5 март куни ҳам Шухрат Алиев, Ғиждувон тумани ҳокимлигида, ушбу туманга бириктирилган вилоят ишчи гуруҳи аъзолари, сектор раҳбарлари, мутасадди идоралар масъуллари билан учрашиб, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида, айниқса ижтимоий аҳволи оғир деб баҳоланган маҳаллаларда “Маҳаллабай” тизим асосида ишларни ташкил қилиш, “Обод ва хавфсиз маҳалла”, “Маҳалла ислоҳотчи” тамойиллари асосида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, манзилли ишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботларини тинглаб, маҳаллалар кесимида муҳокамалар ўтказди.
Муҳокама йиғилишида туманнинг ҳудудларига бириктирилган вилоят ишчи гуруҳи аъзоларининг ҳар бирига алоҳида вазифаларни тақсимлаб бериб, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ободонлаштириш, “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига кирган фуқароларнинг яшаш ва турмуш тарзини яхшилашга қаратилган, “Маҳалла ислоҳотчи” тамойили асосидаги ушбу маҳаллаларга бириктирилган туман сектор раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, туман иқтисодий сектор ходимларининг иш натижаларини ҳам танқидий кўриб чиқиб, бир қатор мутасаддиларни қаттиқ огоҳлантирди.
Йиғилиш якунида Шухрат Алиев, ҳудудларда аниқланган қатор камчиликларни бартараф этиш, турли идоралар ва электрон порталлар орқали аҳолидан келиб тушган мурожаатларни бирма бир ўрганиб, тоифаларга бўлган ҳолда мониторинг қилиш, такрорий ва бажарилмай қолган мурожаатлар бўйича қўшимча тадбирларни белгилаб, ҳар бир мурожаат ижросини таъминлаш борасида аниқ чоралар кўриш, тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларини назоратдан ўтказиб, таълим муассасалари бўйича алоҳида таклифлар тайёрлаш юзасидан қатор топшириқлар бериб, ижросини алоҳида назоратга олди.
Бошқарма бошлиғи, вилоят ҳокими бошчилигида раҳбарларнинг ҳудудларга чиқиш графиги асосида ҳар куни вилоятнинг 3-секторига қарашли Шофиркон, Ғиждувон ҳамда Вобкент туманлари ҳамда шаҳар ва туманлар Ички ишлар органлари раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудларида амалга оширилганаётган кенг кўламли ишлар натижаларини кундалик назорат қилиб бормоқда.