10 Март 2021 йил 612

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев “ZOOM” платформаси орқали муҳокама йиғилиши ўтказди

Жорий йилнинг 10 март куни Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, вилоят Ички ишлар бошқармаси тааллуқли соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар ва туман Ички ишлар органлари бошлиқлари ва тегишли хизмат соҳа масъуллари иштирокида “ZOOM” платформаси орқали муҳокама йиғилиши ўтказди.

Дастлаб вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан янгидан ташкил этилган 3 та штат бирлигидан иборат “секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлинмаси”, унинг фаолияти, хизмат вазифалари ва ушбу штат бирликларига тайинланган ходимларни таништириб, уларнинг келгусидаги вазифалари белгилаб олинди.

Кун тартибидаги биринчи масала, яъни вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари ҳамда шаҳар ва туманларнинг ички ишлар органлари бошлиқлари раҳбарлигидаги 3-секторлардаги барча кўрсаткичлар, жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарлари юзасидан амалга оширилаётган ишлар натижалари, маҳаллаларни ободонлаштириш борасидаги берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилиниб, мазкур йўналишларда тизимли камчиликларга йўл қўйиб келаётган Бухоро ва Когон шаҳар, Шофиркон, Қоракўл, Пешкў, Ромитан ва Олот туман ички ишлар органлари раҳбарлари қаттиқ огоҳлантирилди ва иш самарадорлигини ошириш ҳамда натижадорликка эришиш бўйича манзилли топшириқлар берилди.

Кейинги масала юзасидан сўз юритган бошқарма бошлиғи 2021 йилнинг март ойи 10 кунлигида вилоятда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик аҳволи, “Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича зарбдор ойлик” ҳамда “Тозалаш-Антитеррор” махсус тезкор профилактик тадбирининг 20 кунида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларни бирма бир таҳлил қилиб, жиноятлар кескин ошган Бухоро шаҳар, Ғиждувон, Когон, Вобкент ва Бухоро туманлари Ички ишлар органлари масъулларини қаттиқ огоҳлантирди.

Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича “қизил” ва “сариқ” тоифага киритилган, криминоген вазияти оғир маҳаллаларда “Маҳаллабай” тизим асосида ишларни ташкил қилиб, ҳамкорликдаги чора-тадбирларни кучайтириш, жиноятчиликни кескин жиловлаш, бунда масъул раҳбарлар ва маҳаллаларга бириктирилган бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакилларининг кунлик иш натижаларини мониторинг қилиш, таҳлил асосида бириктирилган куч ва воситалар дислокациясини кунлик қарорлар асосида ўзгартириб, иш самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтган йиғилишда ҳар бир масала юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси, шаҳар ва туман Ички ишлар органлари бошлиқларига аниқ ва манзилли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech