24 Октябр 2020 йил 1723

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиевнинг "25-октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан байрам табриги

Бугунги қутлуғ сана – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан барча шахсий таркибни ва фахрийларимизни самимий табриклайман.

Сўнги йилларда, муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида барча соҳаларда бўлгани сингари, ички ишлар тизимида ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга оширилиб, унда инсон ҳукуқлари ва эркинликларини таъминлаш энг асосий вазифа қилиб белгилаб берилганлиги барчамизга алоҳида масъулият юклайди.

Зеро, ички ишлар органлари шундай ишлаши керакки, токи халқ давлатдан рози бўлсин – деб, таъкидланган эзгу ғоя бежиз эмас. Айнан шу талаб, соҳамизда амалга оширилган ва давом этиб келаётган ислоҳотларнинг асоси ва мақсади бўлиб хизмат қилмоқда.

Ҳозирги кунда, бутун дунёда пандемия шароитида, ўз ҳаётини Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни ўзининг профессионал бурчи деб биладиган азму-шижоатли ходимларимизнинг фидокорона меҳнатлари алоҳида эътирофга сазовор.

Шу боис бугун, олдимизга қўйилган вазифаларни юксак даражада бажаришимиз учун ҳар бир ички ишлар органи ходими фидойилик, ватанпарварлик билан бор куч ва ғайратини сафарбар этиши лозим.

Қадрли ҳамкасблар!

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, узоқ-умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга қут-барака тилайман.

Юртимизда жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш, қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар тилайман.

Ҳамиша юртимиз тинч, осмономиз мусаффо бўлсин!

Text to speech