Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиевнинг навбатдаги сайёр қабули Бухоро шаҳрининг “Хўжа Ғунжорий” маҳалласида ўтказилди
Тасдиқланган режа асосида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Ҳасанович Алиев, бугун Бухоро шаҳар Хўжа Ғунжорий маҳалла фуқаролар йиғинида, ушбу маҳалла аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабул давомида жами 28 нафар фуқароларнинг турли масалалар юзасидан қилган мурожаатлари Бухоро вилояти 3-сектор аъзолари, вилоят ҳамда шаҳар мутасадди идоралари, сектор раҳбарлари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.
Қабул давомида, 10 та моддий ёрдам олишда ёрдам бериш, 3 та иш билан таъминлаш, 2 та дори-дармон олишда ёрдам бериш, 2 та дан коммунал ва қурилиш масалаларида ва 9 та бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Кўриб чиқилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганишни талаб қилганлари юзасидан қонунда белгиланган тартибда тушунтириш берилиб, ижроси юзасидан мутасаддиларга манзилли кўрсатмалар берган ҳолда алоҳида назоратга олинди.