11 Март 2021 йил 509

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиевнинг навбатдаги сайёр қабули Олот туманининг “Сайинқоровул” маҳалласида ўтказилди

Бухоро вилоят хокими ва вилоят Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган график асосида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев 2021 йил 11 март куни Олот тумани “Сайинқоровул” маҳалласига ташриф буюриб, карантин талабларига тўла риоя қилинган ҳолда маҳалла фуқаролари билан сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабул давомида жами 21 нафар фуқароларнинг турли масалалар юзасидан қилган мурожаатлари Бухоро вилояти 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралар, туман сектор раҳбарлари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.

Қабул давомида фуқаролардан ишга жойлаштириш, иссиқхона қуриш, моддий ёрдам ажратиш, ер ажратиш, кредит олишда кўмаклашиш, қишлоқ ҳудудидан зовур қазиш, ички йўлни таъмирлаш, иш ҳақини ундириш, тиббиёт соҳаси ва бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш ҳамда вақт талаб этган мурожаатлар иш юритувига қабул қилинди ва алоҳида назоратга олиниб, вилоят ва туман мутасадди идораларига тегишли кўрсатма ҳамда топшириқлар берилиб, мурожаат муаллифларига ўрганиш натижалари ҳақида хабар берилиши тушунтирилди.

Сайёр қабул жараёнида тиббий маслаҳатхона ташкил этилиб, маҳалла хотин-қизлари ва фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Text to speech