3 Март 2021 йил 485

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиевнинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.

Жорий йилнинг 3 март куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, тасдиқланган график асосида  Ички ишлар бошқармасида карантин қоидаларига тўла риоя қилинган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Шахсий қабулда жами 10 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг 3 таси дастлабки тергов, 2 тадан кадрлар билан ишлаш, жиноят қидирув ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматлари ҳамда 1 таси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларига тааллуқли бўлди.

Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.

Мурожаатларнинг барчаси қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қилганлиги боис, юритувга олиниб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берган ҳолда ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech