17 Феврал 2021 йил 534

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиевнинг шахсий қабулида 16 та мурожаатлар кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 17 февраль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев тасдиқланган график асосида  Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Шахсий қабулда жами 16 нафар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Мазкур мурожаатларнинг 5 таси кадрлар билан ишлаш хизмати, 4 таси тергов хизмати, 3 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати, 2 таси жиноят қидирув, 1 тадан жазони ижро этиш ҳамда молия ва моддий техника таъминоти хизматларига тааллуқли масалалар юзасидан бўлди.

Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.

Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олиниб, уларни ҳал этиш бўйича соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech