27 Январ 2021 йил 578

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиевнинг шахсий қабулида 18 та мурожаатлар кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 27 январь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев тасдиқланган график асосида Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Шахсий қабулда жами 18 нафар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Мазкур мурожаатларнинг 7 таси тергов хизматига, 5 таси кадрлар билан ишлаш хизматига (4 таси ишга кириш ва 1 таси хизматга қайта тиклаш), 2 таси жиноят қидирув ва 1 тадан ахборот хизмати ва жазони ижро этиш хизматларига тааллуқли бўлган бўлса, 2 та мурожаатлар ижтимоий масалаларда бўлди.

Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.

Мурожаатларнинг барчаси қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олиниб, уларни ҳал этиш бўйича соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech