25 Феврал 2021 йил 535

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алиевнинг навбатдаги сайёр қабули, Ғиждувон тумани Кўкча маҳалласида “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига кирган фуқаролар билан ўтказилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев ҳудудларда “Маҳаллабай” тизим асосида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини кўздан кечириш, мурожаатлар билан ишлаш, “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига кирган фуқаролар билан юзма-юз бўлиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида, бугун, 25 февраль куни вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон туманининг энг чекка ҳудудларидан бири Кўкча маҳалласига ташриф буюриб, ушбу маҳалла биносида, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралар вакиллари, “Маҳалла ислоҳотчи” тамойили асосида ушбу маҳаллага бириктирилган иқтисодий комплекс ходимлари иштирокида ҳудуддаги 60 га яқин фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига кирган фуқаролардан келиб тушган турли масалалардаги 40 га яқин таклиф ва мурожаатлар қабул қилинди.

Таклиф ҳамда мурожаатларнинг барчаси бирма-бир кўриб чиқилиб, республика, вилоят ҳамда туман даражасида ҳал қилинишига қараб мутасаддиларга аниқ ва манзилли кўрсатмалар берилди.

Вилоят 3-сектори раҳбари “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб, паррандачилик, асаларичилик, иссиқхона қуриш, тикувчилик ва тадбиркорликнинг бошқа йўналишлари билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларга имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича иқтисодий комплекс ходимлари ва банк мутасаддиларига топшириқлар берди.
         Чорва мол олиш истагини билдирган “Аёллар” дафтарига кирган фуқарога шу ернинг ўзида 10 бош қўй олиб берилди.

Кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож “Ёшлар дафтари” га кирган ишсиз ёшларнинг ҳар бирига унумдор ва сувга қулай ер майдонларидан ер ажратиш бўйича туман ҳокимига алоҳида топшириқ берилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, қабулга келган фуқароларнинг барчаси ўз мурожаатлари бўйича қониқарли жавоб олдилар. 

Text to speech