2 Декабр 2020 йил 748

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Вобкент тумани тадбиркорлари билан сайёр қабул ўтказди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, 2020 йилнинг 4 чораги учун тасдиқланган тадбиркорларни сайёр қабул қилиш графиги асосида,      вилоятнинг Вобкент туманида бўлиб, тумандаги “Бош вазир қабулхонаси” да туман ҳокими, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралари масъуллари иштирокида тадбиркорлар билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар, ечимини излаётган масалалар юзасидан мурожаатларни қабул қилди.

Сайёр қабулда 30 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, улардан келиб тушган турли масалалардаги  5 та мурожаатлар кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг 2 таси тадбиркор фаолиятини кенгайтириш учун ер жойи ажратиш, 1 таси чет эл валютасида кредит олишда ёрдам бериш, 1 таси ўзи яшаб турган маҳалладаги бўш турган бинони олишда ёрдам бериш ва 1 таси бозор ҳудудидаги савдо дўконини кадастр рўйхатидан ўтказишда амалий ёрдам бериш масалалаларида бўлди.

Ҳар бир мурожаат бўйича тегишли мутасаддиларнинг тушунтириш ва фикрлари ўрганилди ҳамда аниқланган муаммолар туман, вилоят ва республика даражасида ҳал этилишига қараб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган ҳолда алоҳида назоратга олинди.

Text to speech