26 Май 2021 йил 447

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди

Жорий йилнинг 26 май куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев тасдиқланган график асосида  Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Қабулда 15 дан ортиқ турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Мазкур мурожаатларнинг 3 таси кадрлар билан ишлаш, 2 таси терговга қадар текширув ва 2 таси тергов ҳаракатларидан норози бўлиб қилинган мурожаатлар бўлса, қолган 10 га яқин мурожаатлар бошқа масалаларда бўлди.

Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтиришлар берилди.

Қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech