21 Ноябр 2020 йил 430

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Бухоро шаҳрининг “Тошмачит” маҳалласида ўтказилди

Бухоро вилоят ҳокими ва Халқ қабулхонаси мудири томонидан тасдиқланган график асосида Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг навбатдаги сайёр қабули жорий йилнинг 20 ноябрь куни Бухоро шаҳрининг “Тошмачит” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилди.

Сайёр қабул давомида жами 18 нафар фуқароларнинг турли масалалар юзасидан мурожаатлари қабул қилинди. Жумладан: 1 та Ер ажратиш, 2 та уй жой ажратиш, 2 та ноқонуний бино-иншоотларнинг қурилиши, 4 та ишга жойлаштириш, 9 та ногирон ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва озиқ овқат махсулотлари ажратиш масаласида бўлди.

Мурожаатларнинг 7 таси (39%) жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, 11 та (61%) мурожаатлар ўрганиб чиқиб, белгиланган муддатда ҳал этиш учун ижрога қаратилди.

Сайёр қабул жараёнида оилаларнинг моддий аҳволи, иш билан таъминланганлиги ва бошқа ҳолатлари ўрганилиб, фуқароларга қўшимча даромад қилишнинг норматив ҳужжатларда белгилаб берилган йўллари тушунтирилди.

Шу билан бирга, қабул давомида фуқаролар С.Саидов, Ф.Хамидов, А.Гендулина, Н.Пудова ҳамда М.Мустафоевларнинг моддий ёрдам ажратиш масаласида қилган мурожаатлари юзасидан, уларга пул, озиқ-овқат махсулотлари, дори-дармон воситалари берилди.

Шунингдек, Бухоро шаҳар Тошмачит МФЙ Қ.Муртазоев кўчаси 5/1-уй 58-хонада яшовчи 1999 йилда туғилган Рахмонова Махласбону Қудрат қизини мурожаати асосида Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими кичик мутахассиси (мехнатни муҳофаза қилиш бўйича) лавозимига ҳамда Бухоро шаҳар Тошмачит МФЙ Қ.Муртазоев кўчаси 5/7-уй                  10-хонада яшовчи 1985 йилда туғилган Нозимова Нозима Мўминовнани Бухоро шаҳар Намозгох кўчасидаги “Кармен плюс” МЧЖга кичик ҳамшира вазифасида ишга жойлаштирилиб, мурожаатлари ижобий ҳал қилинди. 

Қўшимча ўрганиш учун қабул қилиб олинган мурожаатлар юзасидан ариза муаллифларига ўрганиш натижалари ҳақида хабар берилиши тушунтирилиб, ҳар бир мурожаат бўйича тегишли ташкилот мутасаддиларига вазифа юкланган ҳолда алоҳида назоратга олинди.

Text to speech