Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Пешкў туманининг “Зандани” маҳалласида ўтказилди
Бухоро вилоят хокими ва вилоят Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган график асосида Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев 2020 йил 10 декабрь куни Пешкў тумани “Зандани” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 16-сонли умумтаълим мактаби биносида сайёр қабул ўтказди
Сайёр қабул давомида жами 12 нафар фуқароларнинг турли масалалар юзасидан қилган 15 та мурожаатлари Бухоро вилояти 3-сектор аъзолари, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралари, туман сектор раҳбарлари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.
Қабул давомида, 1 та маҳалла ҳудудида мавжуд қишлоқ врачлик пункти фаолиятини яхшилаш, 1 та электр энергияси таъминотини яхшилаш, 2 та графикдан ташқари суюлтирилган газ балонлари билан таъминлаш, 1 та ер жой олиш, 10 та ногирон ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва озиқ-овқат махсулотлари ажратиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.
Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 13 таси (86,6%) жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 2 та (13,4%) мурожаатлар муддат ва қўшимча ўрганишни талаб этганлиги учун ижрога қаратилиб, алоҳида назоратга олинди ва мутасадди идоралар ҳамда сектор раҳбарларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, мурожаат муаллифларига ўрганиш натижалари ҳақида хабар берилиши тушунтирилди.
Сайёр қабул ўтказилган маҳалла аҳолисига арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик махсулотлари ярмаркаси ташкил этилиб, куз-қиш мавсумида энг зарурий ёқилғи махсулотлари бўлган кўмир ва суюлтирилган газ балонларининг етказиб берилиши таъминланди.