Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни, ҳафтанинг чоршанба куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев тасдиқланган режа асосида ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.
Қабул давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 18 та мурожаатлари тингланиб, шундан 6 таси тезкор хизматлар фаолиятига, 5 таси дастлабки тергов ҳаракатлари билан боғлиқ, 4 таси кадрлар билан ишлаш соҳасига (1 та ички ишлар органлари хизматига ишга кириш, 1 та қайта тиклаш, 1 та бошқа лавозимга ўтказиш, 1 та ходимнинг ҳатти ҳаракатидан норози бўлиб), 2 таси ИИБ моддий техника таъминоти бошқармасига (пенсия таъминоти бўйича) ва 1 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасига тааллуқли бўлди.
Мурожаатларнинг барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олинди ва тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига мурожаатларни кўриб чиқиб қонуний қарор қабул қилиш учун кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.