6 Январ 2021 йил 446

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги шахсий қабулида 11 та масала кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 6 январь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, тасдиқланган график асосида  Ички ишлар бошқармасида карантин қоидаларига тўла риоя қилинган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Шахсий қабулда жами 11 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг 3 таси кадрлар билан ишлаш хизмати (ички ишлар органлари хизматига ишга кириш), 3 таси дастлабки тергов, 5 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматига тааллуқли бўлди.

Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.

Мурожаатларнинг барчаси қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қилганлиги боис, юритувга олиниб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берган ҳолда ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech