16 Декабр 2020 йил 572

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги шахсий қабулида 18 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, тасдиқланган график асосида, Ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизмат раҳбарлари, тегишли масъул ходимлар иштирокида бошқарма “Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонаси”да фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Қабул жараёнида жами 18 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.

Мазкур мурожаатларнинг 5 таси дастлабки тергов, 5 таси кадрлар билан ишлаш хизмати, 5 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматига тааллуқли бўлган бўлса, 1 таси моддий ёрдам олиш, 1 таси тадбиркорлик фаолиятидаги муаммоларни ечишда ёрдамлашиш ва 1 таси кўп қаватли турар жой биносини кадастр рўйхатидан ўтказишда амалий ёрдам бериш масалаларида бўлди.

Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.

Мурожаатларнинг барчаси қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қилганлиги боис қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинди ҳамда уларни ҳал этиш бўйича соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech