25 Феврал 2021 йил 552

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги шахсий қабулида 21 та мурожаат келиб тушди.

Жорий йилнинг 24 февраль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, тасдиқланган график асосида  Ички ишлар бошқармасида карантин қоидаларига тўла риоя қилинган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Шахсий қабулда жами 21 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг 8 таси кадрлар билан ишлаш хизмати, 7 таси дастлабки тергов, 3 таси жиноят қидирув, 2 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва 1 таси жазони ижро этиш хизматига тааллуқли бўлди.

Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.

Мурожаатларнинг барчаси қўшимча ўрганиш учун юритувга олиниб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берган ҳолда ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech