Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тиббиёт ходимларига йўллаган байрам табриги
Ушбу кунда, ички ишлар органлари тизимида хизмат олиб бораётган барча тиббиёт ходимларини, бугунги касб байрамлари «Тиббиёт ходимлари куни» муносабати билан самимий табриклайман.
Қисқа давр ичида Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан соғлиқни сақлаш тизимида чиқарилган фармон ва қарорлар, тиббиёт тизимининг ривожига асос бўлиб хизмат қилмоқда. Уларда белгиланган вазифаларнинг изчилик билан амалга оширилаётганлиги, соҳани янада яхшилаш, аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария, тез тиббий ёрдам, арзон ва сифатли дори-дармон, замонавий тиббий буюмлар билан таъминлаш ва хусусий тиббий хизматни ривожлантириш, билимли ва тажрибали мутахассис кадрлар тайёрлаш ва бошқа ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам бермоқда.
Зеро, улуғларимизнинг ширин сўзли моҳир табиб тан хасталигига шифодир – деб, таъкидланган эзгу фикрлари бугун бежизга айтилмаганлигига гувоҳмиз.
Ҳозирги кунда, бутун дунёда тарқалган хавфли вирус сабабли, юзага келган пандемия шароитида, Сизларнинг ходимларимиз ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини сақлаш йўлида беминнат олиб бораётган хизматингиз, бу тиббиёт ходимининг ўз қасамёдига содиқ қолишининг юксак намунасидир.
Бу эса, белгиланган вазифаларни юксак даражада бажариш учун ҳар бир тиббиёт ходимидан фидойилик, ватанпарварлик билан бир вақтда ўзининг бор билими ва куч-ғайратини сафарбар этишини талаб этади.
Қалби либосидай оқ бўлган қадрли тиббиёт ходимлари!
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик,
бахт-саодат, узоқ-умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга қут-барака тилайман.
Юртимизда аҳоли саломатлигини сақлаш йўлидаги масъулиятли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.
Ҳамиша юртимиз тинч, осмономиз мусаффо бўлсин!